Яқинда расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчиси, ҳамюртимиз янги мавсумни “Химки”да ўтказиши мумкин деган хабар тарқалган эди. Лекин бу масала ҳозирча очиқ турибди. “Химки” бош мураббийи Сергей Юран “Спорт-Экспресс” мухбири билан суҳбатда футболчининг Москва вилояти клубига нега ўтмаётгани сабаби ҳақида тўхталди.
“Биз “Спартак” билан Ўруновнинг ижараси масаласида музокара олиб бордик. Муаммо футболчининг маошига бориб тақалди. Чунки “Химки”да энг юқори маошга чеклов ўрнатилган. Ўрунов маошининг бир қисмини кўтаришга тайёрмиз, қолган қисмини “Спартак” тўлашини таклиф қилдик. Ҳар ҳолда улар учун ўз футболчиларининг ўйин амалиётига эга экани муҳим. Аммо бу музокаралар ҳозирча жавобсиз турибди”, деган Сергей Юран
22 ёшли Остон Ўринов “Спартак” билан 2026 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг йиллик маоши 600 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.