Остон расман “Спартак”ка ўтган бўлсада, негадир унга ишончсизлик билдирилди. Шу боис “Уфа” жамоасига ижарага бериб юборилди. Хўш, О. Ўринов янги мавсумда қайси жамоа сафида майдонга тушади?
“РБ Спорт” тарқатган хабарда айтилишича, ўзбекистонлик 20 ёшли футболчи янги мавсумни “қизил-оқлар”нинг асосий эмас, иккинчи жамоаси таркибида бошлайди.
“Спартак-2” Россия чемпионатининг иккинчи дивизионида қатнашади ва у дивизионда чемпионат 10 июлда старт олади.