Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, шу йилнинг охирида, ота-онасининг ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасанинг янги модели — кичик ҳажмдаги болалар уйи яратилди.

Бу жараёнда мутахассисларнинг тавсиялари ва илғор тажрибаларни инобатга олган ҳолда, болалар учун оила муҳитига яқин шарт-шароитлар яратишга ҳаракат қилинди. Бу эса уларга янада уйнинг нафасини ва меҳр шукуҳини ҳис қилиш имкониятини беради.

Ҳозирда бу ерда 7 нафар бола яшамоқда, уларга тажрибали мутахассислар томонидан меҳр ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Уларнинг ярмидан кўпроғи ногиронлиги бор болалардир.

«Ишонаманки, бу тажриба, ота-она меҳридан маҳрум бўлиб, фарзандликка олинмаган барча болалар учун ҳам шу каби шароитлар яратишнинг асосини белгилаб беради», — Шаҳноза Мирзиёева.