Бирлашган Араб Амирликларининг “Шаржа” клуби ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Отабек Шукуров Туркиянинг “Фотиҳ Карагюмрук” жамоасида фалиятини давом эттиради.
Турк клуби матбуот хизмати кеча ўзбекистонлик 26 ёшли футболчи трансферини расман эълон қилди.
Айни пайтда “Фотиҳ Карагюмрук”га “Ювентус”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва мураббийи Андреа Пирло бош мураббийлик қилмоқда. Жамоа ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 8-ўринни эгаллаганди.