65 ёшли эркак бу пулни қимор ўйинларига сарфламоқчи бўлган. Воқеа Юань исмли хитойлик эркак неварасини боғчадан олиб кетишга борганида юз берган. Бироқ қизни ота-онасининг олдига олиб бориш ўрнига ўз қизига қўнғироқ қилиб, унга пул беришини айтган.

Аввалига хитойлик аёл отасини набирасини қўйиб юборишга кўндирмоқчи бўлган, аммо бунинг фойдаси бўлмаган. Кейин у полицияга ёрдам сўраб мурожаат қилган ва уларга нима бўлганини айтиб берган. Фавқулодда вазият содир бўлган жойга етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Юанни ҳибсга олишган.

Отахон суд қарори устидан шикоят қилган ва унинг ишига оилавий низо сифатида қараш кераклигини билдирган. Гап шундаки, Хитой судлари оиладаги айрим жиноятларни оилавий масала сифатида белгилаши мумкин – улар учун жазо унчалик қаттиқ эмас, деб хабар беради mir24.tv.