Рекламаларни жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами 21 086 та, жумладан телевидениеда 286 та, радио 200 та, ташқи реклама воситаларидаги 16 228 та, босма нашрларда 204 та, интернет ва ижтимоий тармоқларда 4 168 та ўрганишлар ўтказилган. Ўрганиш (мониторинг)лар натижасида 8 159 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.
Давлат буюртмачилари томонидан жорий йилнинг июль ойига қадар давлат харидлари электрон тизимлари орқали амалга оширилган савдоларнинг 10 433 таси қўмита томонидан таҳлил қилинди. Ўрганилган танлов (тендер) савдоларини таҳлили натижасида буюртмачилар томонидан 1 340 та савдолар жараёнида 1 375 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.
Ҳисобот даврида истеъмолчилардан жами 9 923 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 4 318 таси (43,5 фоиз), савдо ва умумий овқатланиш соҳаси, 3 511 таси (35,4 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари 1 813 таси (18,3 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 281 таси (2,8 фоиз) реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.