Таъкидланишича, маҳаллий фан олимпиадаларида республика бўйича барча фанлардан жами 1,15 млн ўқувчи иштирок этди. Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилар 8 та олтин, 24 та кумуш, 31 та бронза жами 63 та медалларни қўлга киритди.

Минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилар  6 та олтин, 23 та кумуш, 23 та бронза жами 52 та медалларни қўлга киритди.

Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида (Халқаро кимё олимпиадаси (ICHО) 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза; Халқаро биология олимпиадаси (IBО) 3 та бронза; Халқаро математика олимпиадаси (IMО) 3 та бронза; Халқаро физика олимпиадаси (IPHO) 1 та бронза медаллари) жами 11 та медални қўлга киритди.