Олти ой давомида солиқ мобил иловаси орқали 2 млнга яқин истеъмолчига 579,5 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди. Шунингдек, ўзини ўзи иш билан банд қилган фуқаролар сафи 688 мингтага кўпайиб, жами 1 млн 600 мингга етди. 285 мингта яширин иш ўрини легализация қилинди.

Жисмоний шахсларнинг 502 млрд сўмга яқин пеняси ва якка тартибдаги тадбиркорнинг 476 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарзи, пеня ҳамда жарималари ҳисобдан чиқарилди.

Ноқонуний савдонинг олдини олиш тадбирлари натижасида умумий қиймати 1,2 млрд сўмга тенг акциз маркасиз, эски ва қалбаки акциз маркали, тегишли ҳужжатларсиз ҳамда маркировкаланмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди. 

 Юқоридаги омиллар ўз навбатида солиқ тушумларига ижобий таъсир кўрсатиб ўтган 6 ойида бюджетга 76,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланиб, режа 101,8 фоизга ижро этилди ёки 1,3 трлн сўм қўшимча даромад бўлди.