2018 йилга қадар республика бўйича 1221 гектар майдонда лимон етиштирилган бўлиб, унинг асосий қисми шахсий томорқаларга тўғри келади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирга қадар мамлакатимиздан 2, 5 минг тонна лимон экспорт қилинган. Жами етиштирилган маҳсулот 32 минг тоннани ташкил этган. 2021 йилда республика бўйича 2332 гектар майдонда лимон етиштирилди.
Республика бўйича фақат «Тошкент» нави экспорт қилинади. 64 фоиз лимон Россия Федерациясига, 32 фоиз Қозоғистонга, қолган маҳсулотлар Қирғизистон, Афғонистон, Хитойга экспорт қилинмоқда.
Ўзбекистонда лимон етиштириш бўйича Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари пешқадам. Республикада лимонни экспорт қилиш салоҳияти бўйича эса Фарғона, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари етакчилик қилмоқда.
Ўзбекистонга Аргентина ва Туркия давлатларидан лимон импорти ҳам йўлга қўйилган.