2021 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда сув тежайдиган технологияларни жорий этган талабгорларга ғаллачилик йўналишида 3309 гектар, полиз экинлари йўналишида 10,5 гектар, сабзавотчилик йўналишида 287 гектар ва озуқабоп экинлар йўналишида 501 гектар, жами 4 107 гектар ер майдонларида сув тежайдиган технологияларни жорий қилган субектларга харажатларини бир қисмини қоплаш мақсадида 28,6 миллиард  сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасига 220 млн.  сўм, Бухоро вилоятига 180 млн. сўм, Жиззах вилоятига 6 223,5 млн. сўм, Қашқадарё вилоятига 472 млн. сўм, Навоий вилоятига 2186,4 млн. сўм, Наманган вилоятига 70,4 млн. сўм, Самарқанд вилоятига 8438,3 млн. сўм, Сурхондарё вилоятига 104,9 млн. сўм, Тошкент вилоятига 9169,2 млн. сўм  ва Фарғона вилоятига 1563,2 млн. сўм субсидия ажратилди.