Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/23-ўқув йили бошига республикамизда фаолият юритаётган 191 та олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони бир миллиондан ошган.
Шундан:
- талаба йигитлар – 544,8 минг нафар
- талаба қизлар – 495,6 минг нафар
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.