Бир неча ойдан буён талаба-ёшлар учун Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган фильмларнинг намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, куни кеча Бухоро давлат университетида "Қор ёғмоқда оппоқ қор", Қорақалпоқ давлат университетида "Сумбул", Фарғона давлат университетида эса "Қўқон шамоли" бадиий фильмлари ёшлар учун намойиш этилди.  

Ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган бу каби намойишлар талаба-ёшларда илиқ таассурот қолдирмоқда.