Тошкент молия институти ректори ташаббуси билан Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Обломурадов бошчилигидаги профессор-ўқитувчилардан иборат Ишчи гуруҳи институтнинг Андижон факультетига илмий-тадқиқот ҳамда илмий-инновацион йўналишдаги фаолияти самарадорлигини, педагог-ходимларнинг илмий салоҳиятни ҳамда илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини янада ошириш мақсадида ташриф буюришди.
Ташриф Ишчи гуруҳи аъзолари, Андижон факультети раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари билан ҳамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо қилинган «Молиячи боғи» ҳудудига дарахт кўчатлари экиш тадбирлари билан бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Андижон факультети ҳудудида ташкил этилган "Молиячи боғига" вилоятнинг иқлим шароитига мос келадиган 50 тупдан ортиқ павловния, оқ қайин, лола дарахти ҳамда турли мевали дарахтлар кўчатлари экилди.
Шунингдек, «Яшил макон — 2023» тадбирида Тошкент молия институти вакиллари билан биргаликда, Олтинкўл тумани ҳокимлик вакиллари, туман нуронийлари ва ёшлари, экология органлари ҳамда ўрмон хўжалик вакиллари фаол иштирок этишди.