Ушбу фуқаролар ўзаро олдиндан тил бириктириб, пандемия шароитида ноқонуний даромад орттириш мақсадида, дори воситалари нархини сунъий равишда ошириб сотиш билан шуғулланган.
Ишбилармонлар 10 қути “Арепливер 200 мг №40” дори воситасининг ҳар бир қутисини 4 млн сўмдан ҳисоблаб, жами 40 млн сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Р. ва А.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмодқа.