Тадбир натижасида, "Эркин" МФЙда ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” канали ёқасида “электр токи” билан балиқ овлаётган 4 нафар фуқаро аниқланган.

Ҳуқуқбузарларга тегишли автомобиль кўздан кечирилганда, 237 дона балиқлар овлангани маълум бўлган ҳамда ҳолат юзасидан 95 млн. сўм жарима қўлланилган.

“Шунингдек, “овчилар”га тегишли 1 дона қайиқ, 1 дона аккумулятор ҳамда 1 дона электр қармоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилди”, дея хабар қолдиради Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.