Унга кўра, қарийб 20 гектар ер майдонида инвестициявий лойиҳалар доирасида 40 та икки қаватли замонавий коттежлар, сузиш ҳавзалари, санаторий ва даволаниш маскани, ўйингоҳлар, чанғи йўлакчаси, дўконлар, спорт олимпиадалари учун алоҳида сузиш ҳавзаси, осма дор йўли, шунингдек, ҳайвонот боғини барпо этиш ҳам кўзда тутилган, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Туманнинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш учун хизмат қиладиган мазкур лойиҳага 40 миллион АҚШ долларлик сармоя киритилиши режа қилинди.
— Мен Швейцарияда яшайман ва бизнес юзасидан кўплаб мамлакатларда бўлганман. Бу ернинг ҳавоси ҳатто Швейцарияда ҳам топилмайди. Айрим дори-дармонлар тузата олмайдиган баъзи касалликлар айнан тоғ ҳавоси билан тузалгани боис, менинг бизнесдаги ҳамкорларим мазкур лойиҳа устида иш олиб боришимни эшитиб, тезлаштиришимни сўраяпти. Шу сабабли, мен нафақат даромад топиш, балки мазкур маскан ўзининг шифобахш ҳавоси билан менга қизиқиш уйғотгани учун туристлар оқимини туманингизга кўпроқ жалб қилишга ҳам ўз ҳиссамни қўшмоқчиман, — дейди инвестор Evrol international” МЧЖ бош директори ва таъсисчиси Зоеренгре Боукари Буркинабе.