Эрон давлат ахборот агентлиги — IRNA ва бошқа расмий оммавий ахборот воситалари Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафот этганини тасдиқлашмоқда. 

Хабарларга кўра, у 28 февраль куни Исроил ва АҚШ томонидан Теҳрондаги қароргоҳига берилган ҳаво зарбалари натижасида ҳалок бўлган. 

У 37 йил давомида Эрон Олий раҳбари лавозимида фаолият юритган эди. Мамлакат бўйлаб 40 кунлик умуммиллий мотам эълон қилинди.

Энди Эронни вақтинчалик президент ва суд ҳокимияти раҳбаридан иборат кенгаш бошқаради.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Эрон раҳбарининг ўлими ҳақида хабар берган эди.