Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситалари 232 дона ўрамда бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 229 кг. 719 граммни ташкил этган.
Тўхтатиб қолинган салкам 230 кг. наркотик воситаларнинг Европа «қора бозорлари»даги нархи ҳозирда ўртача 12-14 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.