Пойтахтимизда қатор шоир ва ёзувчиларнинг уй музейлари ташкил этилиб, улар эртамиз эгалари  учун асл ва муҳим маълумотларни етказишга, миллат улуғлари ҳақида ҳақиқий тушунчага эга бўлишларига хизмат қиляпти.

Шуниси қувонарлики, шоир-ёзувчиларимиз уй музейлари юртимизга келаётган сайёҳларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти.

Ойбек уй-музейига испаниялик сайёҳлар Мария Роза ва Тони Серхиолар ташриф буюришди. Музей экспонатлари уларда катта қизиқиш уйғотди.

Музейга экскурсияни амалга оширгач хорижлик меҳмонлар Мария Роза ва Тони Серхио музейнинг ташриф китобига ундан олган таассуротларини қолдиришди.