Қайд этилишича, Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани Бурчмулла қишлоғи ҳудудидаги “Копир тош“ тоғига уч нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида борган.
Маълумотларга кўра, улардан бири эҳтиётсизлиги оқибатида тойиб кетиб чап оёғидан жароҳат олиши оқибатида тоғдан тушолмай қолган.
Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилар томонидан фуқаро хавфсиз ҳудудга олиб тушилган ва туман тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.