Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида 13 та хорижий давлатларга қиймати 20,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимларини экспорт қилган.

Оёқ кийим экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 милллион АҚШ долларига кам. 

2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон оёқ кийимларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Р. – 11,7 млн.

Қозоғистон – 4,9 млн.

Тожикистон – 3,1 млн.

Россия – 538,5 минг

Афғонистон – 427,0 минг AҚШ доллари.

2021 йилнинг январь-август ойларида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийимлари экспорт қилган ҳудудлар:

Самарқанд вилояти – 7,4 миллион;

Андижон вилояти – 5,5 миллион;

Фарғона вилояти – 4,6 миллион;

Тошкент вилояти – 1,2 миллион АҚШ доллари.