Ҳар гал танлаган соҳасида муваффақиятли, лавозимда ўсаётган тенгдошларимни кўрсам, ҳавас қилганман. Уларнинг сафида бўлишни, эл-юртга нафим тегишини истаганман. Шу сабаб ўз устимда ишладим, ривожландим. Бир кун орзуларимга йўл очилишига ишонардим. vacancy.argos.uz платформаси менга шундай имкониятни берди. Шаффофликда, очиқ тарзда ўтказилган билим ва салоҳият баҳсларида муваффақиятга эришдим ва нуфузли ташкилотда ўз фаолиятимни бошладим.

Салоҳиятли кадрларни саралаш мақсадида пухта ўйланган бу тизим яқин келажакда давлат фуқаролик хизмати соҳасини янги босқичга олиб чиқади. Бошқарувга янгича фикрлайдиган, кенг дунёқарашли, муҳими кучли билимга эга кадрларни саралаб беради. Бу эса Янги Ўзбекистонни барпо этишда илғор дастак вазифасини ўташига ишонаман.

Мафтуна Норматова,

АОКА Тошкент шаҳар бошқармаси бош мутахассиси лавозимига ўтказилган очиқ танлов ғолиби