«Азермаш СР» заводининг ишлаб чиқариш объектларида Chevrolet Nexia и Cobalt автомобилларини йиғиш жорий йил сентябрь ойида ўзлаштирилган эди. Барча маҳсулотлар General Motors (АҚШ) томонидан белгиланган халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилади.

Ушбу йўналишдаги кейинги қадам Озарбайжонда Chevrolet моделлари портфелини янги истиқболли моделлар билан тўлдириш, шунингдек, келгуси йилларда ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириш бўлади. Завод 2022 йил охиригача  йилига камида 5 мингта автомобиль ишлаб чиқариш даражасига чиқишни режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Боку яқинида жойлашган Ҳожиқабул саноат мавзеси таркибига кирувчи «Азермаш СР» заводи «СТА ИНСААТ» (Озарбайжон) МЧЖ ва «Автосаноат инвест» МЧЖ (Ўзбекистан) томонидан таъсис этилган қўшма корхона ҳисобланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Томонлар ўртасида  2021 йил  21 июль куни  имзоланган келишув натижасида ушбу лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан 2019 йил октябрь ойида Бокуда бўлиб ўтган Туркий кенгаш саммити доирасидаги учрашувида Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг янги даражаси эълон қилинган эди.