Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августга қадар эълон қилинган "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистон расмий вакиллари ҳамюртимизнинг Ватанга қайтиши учун авиачипта харид қилиб беришди. Ш.М 26 август куни Боку-Тошкент йўналиши бўйича самолёт орқали юртимизга кузатиб қўйилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон элчихонаси Озарбайжонда бўлиб турган ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.