Озарбайжонлик киномутахассислар билан онлайн мулоқот ташкил этилди

Бугун Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухoлиқов Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги кинематография бўлими бошлиғи Руфат Гасанов, “Озарбайжон фильм” директори Илькин Мухаммадели, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бахром Ашрафхоновлар билан онлайн мулоқот ўтказди. 

Мулоқотда давлат раҳбари ташаббуси билан ўтказилиши режалаштирилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш бўйича ҳамкорлик, ёш киноижодкорларнинг фильмларини намойиш этиш масалалари муҳокама этилди. 

Шунингдек, озарбайжонлик киноижодкорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ко-продукция лойиҳаларини суратга олиш режалаштирилди.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати