Жиззах вилояти давлат архивида сақланаётган ҳужжатлар ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган ва тезкор қидирув ишлари натижасида 2 660 с.б. ҳужжатлар Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида жойлашган иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш масканидан қайтариб олиб келинган.
Ҳозирда, Жиззах вилояти давлат архивида навбатдан ташқари архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолати тўлиқ текширилмоқда. Шунингдек, архив биносининг видео кузатув камералари ишлаши тикланди.
Бундан ташқари, мазкур ҳолат бўйича, “Ўзархив” агентлигининг Ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилояти давлат архивида хизмат текширув ўтказилди. Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Жиззах вилояти прокуратурасига юборилган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиззах вилояти прокуратураси ва ички ишлар органлари томонидан текширишлар олиб борилмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича қўшимча тафсилотлар Агентлик томонидан тақдим этиб борилади.