Конференция иши Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор А.Шодмоновнинг анжуман иштирокчиларига табрик сўзи билан бошланди.

Анжуманда ЛОР аъзолари касалликларини ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ масалаларни бартараф этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб улгургани алоҳида эътироф этилди. 

Конференциянинг биринчи кунида Италия олимлари томонидан ЛОР аъзолари касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш, COVID-19 билан касалланган беморларда ЛОР аъзолари касалликларига йўналтирилган  муҳокамалар ўтказилади.

Биринчи маротаба уйқунинг обструктив апноэси синдроми италиялик ва ўзбекистонлик оторингологлар томонидан муҳокама этилмоқда.