Ушбу мулоқотда Ўзбекистондан 2017 йил атлас ва адрас тайёрлашни илғор тажрибаси ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси реестрига киритилган «Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази» раҳбари Р.Мирзаахмедов ҳам қатнашди.
Мулоқотда қатнашган барча қатнашчилар Ўзбекистонда абрли ўзбек миллий матолар ишлаб чиқаришга давлат томонидан берилаётган ёрдам ва кўмакларни эътироф этишиб, 2021 йилда Фарғона вилоятида 13 та атлас, адрас ва аъло бахмалга тўқишга ихтисослашган марказларни давлат томонидан қурилгани у ерда ҳунармандларга дастгоҳлар бепул ўрнатилган ҳолатда берилгани катта таассурот қолдирди.
Мулоқотда абрли матолар ишлаб чиқарувчи Индонезияни ҳунармандлари билан Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳаридаги ҳунармандлари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди, деб хабар бермоқда «Ҳунарманд» уюшмаси матбуот хизмати.