Магнитогорск шаҳрида «Осиё» ўзбек миллий марказ фаоллари, Г.Носов номидаги Магнитогорск давлат техника университети раҳбарияти иштирокида ушбу китобларни топшириш маросими ўтказилди.

 Тадбирда Ўзбекистон «Ватандошлар» жамоат фонди томонидан хорижда истиқомат қилиб келаётган юртдошларни қўллаб-қувватлаш, улғайиб келаётган ёш авлодга бой маданий-маърифий тарихимизни таништириш мақсадида тақдим этилган  таниқли ўзбек ёзувчи ва шоирларининг китоблари тантанали равишда топширилди.

 Марказ фаоллари Ўзбекистон раҳбарияти томонидан хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик билдириш баробарида, ушбу  китоблар ўзбек  тили, маданияти ва урф-одатларини келажак авлодларга етказиш ҳамда халқаро мавқеини янада мустаҳкамлашга  хизмат қилишини таъкидлади.

Консулхона ходимларининг Магнитогорск шаҳрига хизмат сафари давомида «Свежая випечка», «Шереметъев А.В» корхоналарида вақинча ишлаётган ватандошлар билан учрашуви ташкил этилди.

Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида батафсил маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.  Шунингдек, сўнгги йилларда хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган сўнгги ҳужжатларнинг манмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қуватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  сонли қарорига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида, шунингдек, мамлакатимизда ўтказилаётган конституциявий ислоҳотдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришдан иборат экани таъкидланди.