Унда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директор ўринбосари Шуҳрат Ризаев, режиссёр Акбар Бектурдиев ва агентлик ходими Сайёра Худойбердиевадан таркиб топган ўзбек делегацияси ҳам қатнашди. Таниқли режиссёр Али Ҳамроев кинофестивал ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди.

Фестивал доирасида бадиий, ҳамкорликдаги ва бошқа фильмлар танловлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Эрон, Баҳрайн, Сурия, Туркманистон, Россия ва Беларус давлатларидан киноижодкорлар қатнашди.

Танлов дастурида иштирок этиш учун 300 га яқин ариза топширилган бўлиб, 10 та фильм танлаб олинган. Жумладан, Кинематография агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган «Ўзбек қизи» ва «Дашт» фильмлари иштирок этиб, актриса Айсанем Юсупова ва маҳоратли актёр Сейдулла Молдаханов «Энг яхши аёл», «Энг яхши эркак роли» номинациялари бўйича мукофотланди.