Шундай бўлишига қарамасдан, дунёдаги қатор спорт ташкилотлари, федерациялар кейинги йили Японияда ўтказилиши белгиланган ёзги Олимпия ўйинларига ўзига хос тарзда тайёргарлик машғулотларини масофадан олиб боришмоқда.
Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шу кунларда мамлакатимизнинг барча олимпиячи спортчилари масофадан машғулотларга киришишган.
Жумладан, юртимиз боксчилари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Марат Қурбонов, Рахматилла Рўзиохунов, Тўлқин Қиличев ва Элшод Расулов кўрсатмалари асосида масофадан белгиланган машғулотларда қатнашишяпти.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг тўлиқ таркибдаги машғулотлари эса июнь ойининг сўнгги кунларида “Янгиобод” ўқув-машғулот мажмуасида бошланиши режалаштириляпти.
Англия боксчилари машғулотларни бошлашди
Англия олимпия қўмитаси расмий сайтининг билдиришича, бугундан Англия олимпиячилари, хусусан боксчилари олимпиадага тайёргарлик машғулотларини бошлашди.
Мамлакат бокс федерацияси ижрочи директори Роб Маккракеннинг таъкидлашича, Англия олимпия терма жамоа аъзолари тўлиқ таркибда Шеффилд шаҳарчасидаги ўқув-машғулот спорт базасида машғулотларга киришган. 2021 йили Токиода ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига 12 ой атрофида қисқа вақт қолаётганлиги спортчи ва мураббийлардан юқори босимда тайёргарлик кўришни талаб этади.
Жанубий Кореяда «Таэквондо қишлоғи» бунёд этилади
Жанубий Кореянинг «Ёнҳап» ахборот агентлигининг маълум қилишича, жорий йил июнь ойининг сўнгги кунларида мамлакатнинг Муджу минтақасида «Таэквондо қишлоғи»нинг қурилиши бошланади.
Дунё ёшларини корейс миллий спорти таэквондога ўргатиш учун бунёд этилажак масканга ҳисоб-китобларга кўра, 9,5 миллард фунт стерлинг(6,3 млн фунт стерлинг/ 7,8 млн АҚШ доллари) миқдоридаги маблағ йўналтирилади.
Мутахассисларнинг билдиришича, 53 000 квадрат метр майдонни қамраб оладиган «Таэквондо қишлоғи» барча инфротузилмаларни қамраб олган холда бунёд этилади ва кейинги йили фойдаланишга топширилади. Бу ер нафақат спортчиларнинг, балки Кореяга ташриф буюрадиган барча кишилар учун севимли масканга айланади, дея таъкидланади «Ёнҳап» хабарида.
Япония даъвогарлар сафидан чиқди
25 июнь куни ФИФАнинг онлайн йиғилишида 2023 йили футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбон мамалакат номи эълон қилиниши кутилмоқда.
Бироқ, ушбу дунё биринчилигига даъвогар давлатлардан бири бўлган Япония ушбу жаҳон чемпионати мезбонлигидан ўз номзодини қайтариб олди. Бу ҳақда бугун Япония футбол ассоциациясининг расмий сайти эълон қилди.
Аёллар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга японлардан ташқари Колумбия ва Австралия/Янги Зеландия жўфтлиги даъвогарлик қилаётганди. ФИФА мутахассисларининг хисоботларида қайд этишларича, аввалига Япониянинг имкониятлари юқори эди, эндиликда эса Австралия/Янги Зеландия аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг «эгаси» бўлишга асосли бўлиб қолмоқда.
Япония футбол асссоциацияси президенти Коза Ташиманинг ФИФАга тақдим этган ахборотида келтирилишича, Япония ҳукумати кароновирус оқибатида бир қатор молиявий муаммоларга дуч келганлиги натижасида Япониянинг даъвогарлар сафидан чиқишига олиб келган.
Тўлқин РЎЗИЕВ.