Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг барча даражаларида икки томонлама шерикликни чуқурлаштириш ва тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар мавжудлиги қайд этилди.
Ўзбек томони ҳинд ҳамкорлари билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачилик соҳаларидаги муносабатларни жадаллаштириш бўйича музокаралар ўтказиш борасидаги режалари билан ўртоқлашди. Бундан ташқари, томонлар мамлакатларимизни боғлайдиган транспорт йўлакларини ривожлантириш истиқболларига ҳам тўхталиб ўтдилар.
Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, илм-фан ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш дастурини тезкор ишлаб чиқиш ва қабул қилишни қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.
Музокаралар якунида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.