Кўргазма ташкилотчилари томонидан мазкур тадбирда  15 нафар моҳир ҳунармандларнинг иштирокини таъминлаш, шу билан бирга, кўргазма павильонини миллий анъаналар асосида безаш, фестиваль майдони учун ажратилган ҳудудда мамлакат тўғрисида маълумот берувчи “Tourism & Travel Information” бурчаги ташкил этилади.

Ушбу ҳунармандчилик кўргазмаси Қатар Давлатида биринчи бор ўтказилмоқда.

Кўргазма Ўзбекистоннинг туристик потенциалини ошириш, яқин шарқда, кенг  оммага миллий ҳунармандчиликни намойиш этиш, ўзбек маданияти ва урф-одатларини тўлақонли очиб беришга хизмат қилади.