Куни кеча пойтахтимиздаги Киночилар уйида “Madi in Uzbekistan. Yesterday” дастури доирасида Ўзбекистон миллий кинофонди раҳбари Элжон Аббасов чет элдан эталон негативлари қайтарилган мультфильмлар бўйича тақдимот ўтказди. 

Унда хорижлик машҳур аниматорлар, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ҳаваскор ёш аниматорлар иштирок этди.

Форум иштирокчиларига Ўзбекистон миллий кинофондидан жой олган болажонлар аудиториясига мўлжалланган классик анимацион фильмлар намойиш қилинди.

Форум кейинги кунлари ҳам ёш томошабинлар учун Ўзбекистон анимация студиялари ассоциацияси, “White Line”, “Astir animation studio”, “Futurist studio”, “Dip animation studio” ҳамда хориж анимация студияларининг ишлари намойиш этилиши белгиланган. Бундан ташқари, аниматорлар томонидан тақдимотлар, маҳорат дарслари, мастер-класлар, ижодий учрашувлар ва шу каби қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати