Олиманинг Амир Темур давридаги илмий меросни ўрганишда, Ўрта Осиё халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда, хусусан, қирғиз ва ўзбек олимлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда қўшган улкан ҳиссаси ва ютуқлари эътироф этилди.

Профессор Ўлжаева - Амир Темур ҳукмронлиги даври илмий мерос ва архив материалларини тадқиқ қилиш соҳасидаги таниқли тарихчи-мутахассислардан биридир.