Ушбу нуфузли илмий анжуман Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитидан кейин ўтказилаётганида ҳам катта рамзий маъно бор.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг икки давлат  ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга доир саъй-ҳаракатлари барча  соҳаларда улкан натижаларга эришиш имконини беради. Икки давлат адабиётшунослари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу конференция адабий алоқаларимиз ривожида алоҳида ўрин тутади.

Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нурбой Жабборов иштирок этиб, ялпи мажлисда "Аҳмад Яссавий ва Юнус Эмро ҳикматларида ижодий издошлик ва адабий таъсир" мавзусида маъруза қилди.

Озарбайжоннинг бош ахборот агентлиги AZƏRTAC халқаро конференция ҳақида мақола чоп этди.

Халқаро анжуман доирасидаги тадбирлар режасига кўра профессор Нурбой Жабборов Боку давлат университети талабаларига "ХХ аср бошлари ўзбек-озарбайжон адабий алоқаларига доир манбалар" мавзусида маъруза қилди.

Сафар доирасида Нурбой Жабборов Ганжа шаҳрида бўлиб, Шарқнинг буюк мутафаккири Низомий Ганжавий мақбарасини зиёрат қилди.