Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти яратган гриппга қарши оригинал рутан  дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги  вируснинг 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган.

Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Шундан келиб чиқиб, рутан дори воситаси GMP талабларига жавоб берувчи Хитой-Ўзбекистон тиббий технопаркида тайёр дори воситаси сифатида ишлаб чиқилди. 11 мингта ўрам  рутан дори воситаси коронавирусга қарши гуманитар ёрдам сифатида Эронга юборилиб, лаборатория синовларидан ижобий ўтган.