Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Токио олимпиадасида байроғимизни баланд кўтарган Акбар Жўраевга тасаннолар олқиши ҳали сўнмай туриб, туманнинг яна бир иқтидорли фарзанди — Гўзал Абдуллаева бетакрор овози билан Москвани лол қолдирди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Гўзал “Города Росии” Халқаро танловида опера йўналишида 1-ўрин соҳибасига айланди. У танловда “Адина” ариясини куйлади. Жозибали овоз ва мазмундор ария йиғилганларни мафтун этди.
Ўзбекистон давлат Мусиқали комедия (оперетта) театрида фаолият юритадиган Гўзал Абдуллаева ана шундай ариялари билан Гўзал шу йили “Бўзотов” ёшлар фестивалида ҳам барчани лол қолдириб, мутлоқ ғолиб бўлган эди.