Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон стартаплари учун АҚШ бозорига чиқиш имкониятини янада осонлаштиради, дея хабар қилади Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати.

Ҳамкорлик қандай имкониятлар яратади?

  • Стартапларни шакллантириш ва ривожлантириш
  • Халқаро бозорга чиқиш ва инвесторлар билан ишлаш

Стартаплар учун муҳим жиҳати?

  • АҚШ бозорига мослашиш имконияти ва халқаро миқёсда ривожланиш шароити;
  • Маҳаллий ва глобал инвесторларни жалб қилиш;
  • Инновацион экотизим ичида ўсиш ва тажриба алмашиш.

Ушбу ҳамкорлик ташкилотларнинг кучли томонларини бирлаштириб, стартапларга ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имкониятини тақдим этади.

Маълумот учун:

Silkroad Innovation Hub – бу инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, стартапларни ривожлантириш ва тадбиркорлик экотизимини шакллантиришга қаратилган марказдир. У ерда стартаплар ва инноватор инвесторлар, мутахассислар ва бизнес ҳамкорлари билан алоқалар ўрнатиш, янги маҳсулот ва ечимлар устида ишлаш учун зарур бўлган ресурслар ва платформаларни топишлари мумкин. Марказнинг мақсади – маҳаллий ва минтақавий инновацияларни қўллаб-қувватлаш орқали глобал бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтиришдир.