Дунёда минглаб тиллар мавжуд. Лекин, она тилимиз энг улуғ тиллардан бири ҳисобланади. Улуғларимиз беҳудага «Тилга эътибор-элга эътибор дейишмаган». Она тилимизнинг қадрига етиш ва унинг софлигини сақлаб қолиш айниқса, келажак авлодларга бекаму-кўст етказиш ҳар биримиздан жуда катта масъулиятни талаб қилади.
Ҳозирги кунда телевидение ва радиодаги айрим кўрсатувлар, эшиттиришлар ёки реклама роликларини кўрганимизда хафа бўлиб кетамиз. Мисол учун, «Гренворлд» каби шарбат рекламалари ёки радиода чиқаётган сухандонларимизнинг ахир токайгача «Сутни қайта ишлаш заводи» деган иборасига чидаймиз. Аслиятда эса «Сутни қайта ишлаш корхонаси» дейилса олам устига олам, нур устига нур бўлар эди. Шунда биз сўзларнинг жўяли ва аниқ равон ифодаланганини кўрамиз.
Энди ўзингиз бир ўйланг Статистик маълумотларга қараганда бугунги кунда ер юзида яшаётган инсонларнинг эллик миллиондан ортиғи ўзбек тилида сўзлар экан. Сўзлашув ҳам юксак маънавиятимизнинг бир бўлаги ҳисобланади. Бугун бир савол бизни жуда ҳам ўйлантиради. Бундан йигирма йил аввалги техника билан бугунгиларини тенглаштириб кўринг.
Осмон билан ерча фарқи бор. Лекин ҳамма нарса меъёрида бўлса яхши бўлар эди. Чунки тил маънавиятимизнинг тип-тиниқ булоғидир. Доно халқимиз қозонда бўлсагина чўмичга чиқади дейишади. Ёки кўча-кўйда жамоат транспортида ҳаттоки олий ўқув юрти талабалари ўртасида онда-сонда эшитиб қолганимиз бор. Яъни «Пахан», «Братан» ёки «Кукла» хоҳлаймизми йўқми бугунги кун ёшлари шундай сўзларни эшитиб улғаймоқда.
Биринчи навбатда ўзбек тилига бўлган эътиборни ҳар биримиз оиламиздан бошлашимиз керак. Чунки ўзбек тили бу ҳар бир инсоннинг ҳақиқий маданиятини кўрсатиб туради ва қачон биз ўзимизни тилимизни аҳоли ўртасида маънавиятини, маданиятини оширсак ҳамда интернет тармоқларида ўзбек тили нуқтаи назаридан юксак даражага кўтарсак таълим ва муассасаларда давлат тилини ўргатишни даражасини баҳолаш тизими даражасига кўтарсак она тилимизни илм фан сифатида, маънавият сифатида нуфузини оширсак шундагина аҳолининг ўртасида нутқ маданияти ошади.
Шундагина Давлат тилининг халқаро миқёсидаги ўрни ва нуфузи янада ошади. Яна шуни айтиб ўтиш мумкинки биз ҳамма ташкилотларда бошқа миллатга мансуб фуқаролар учун ўзбек тили дарсликлари ва ўзбек тилини ўргатиш бўйича махсус курсларни кўпайтиришимиз керак. Шунда тилимизга бўлган муносабат янада ўзгаради. Ёки умуман ўзи мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида дейлик ҳарбий соҳада, тиббиёт соҳасида, дипломатия, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт соҳасида давлат тилига бўлган эътиборни янада кучайтиришимиз керак.
Тил денгизга ўхшайди ундан қанча симириб ичсанг шунча яна ичгинг келаверади. Шундай катта бир маънавий бойликка эга она тилимизни биз нуфузини оширишимиз учун, аҳоли гавжум жойларда керак бўлса катта-катта тадбирларда ўзбек тилига оид, тарбиявий аҳамиятга молик Имом Бухорийга ўхшаган устоз алломаларимизнинг замон боп бугунги кун талабига жавоб берадиган ҳадисларни реклама роликларини кўпайтиришимиз керак.
Айниқса, жамоат транспортидаги ойнаи жаҳон орқали алломаларимизнинг тарбиявий аҳамиятга маънавиятга хизмат қиладиган ўзбек тилидаги ҳадисларини жуда ҳам кўпайтириб бериб боришимиз керак. Худо хоҳласа Ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинганига ҳам 32 йил бўлади. Шу муносабат билан Мамлакатимизнинг ҳамма жабҳаларида кенг кўламда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
Шу сингари Мирзо Улуғбек туманида бу соҳада маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Тилга қанча эътибор қилсак шунча халққа, Ватанга меҳримиз, садоқатимиз ортиб боради. Чунки Она тили бу ҳар бир инсон учун энг катта алоқа воситаси ҳисобланади.
Дилафруз Жуманиёзова,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Мирзо Улуғбек тумани бўлинмаси раҳбари,
Насриддин Ботировлар,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Мирзо Улуғбек тумани бўлинмаси бош мутахассиси