Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Лал Баҳодур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази билан ҳамкорликда “Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Концертда Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли, Шарвари Ажит Бҳиде хоним бошчилигидаги ҳиндистонлик “Ванде Бҳарат Самбҳави” халқаро Катҳак рақс гуруҳи иштирок этди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.