Мулоқотда агентликнинг Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, “Тожикфильм” киностудияси директори Махмасаид Шохиён, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Фаррух Азизовлар иштирок этишди.

Унда ўзбек ва тожик кино саноатида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, олдинда ўтказилиши режалаштирилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини юқори савияда ташкил этиш, фестивалда тожик фильмларининг намойиши каби масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, Халқаро фестиваль доирасида тожик кино кунлари ҳам бўлиб ўтади. Ҳозирда сараланаётган фильмларнинг тожик тилидаги субтитри тайёрланмоқда.

Бундан ташқари мулоқотда Кинематография агентлиги ҳамда “Тожикфильм” киностудияси билан ҳамкорликда суратга олиниши кутилаётган буюк аждодларимиз – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳақидаги кинолойиҳа устида ҳам музокаралар олиб борилди, дея хабар беради Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.