Хабарингиз бор, таниқли адиб ва драматург Қўчқор Норқобилнинг китоблари  Россия ва Сербия давлатларида  чоп этилди.

Ёзувчининг Россия Байналминал Ёзувчилар уюшмаси нашриёти томонидан “Замонавий наср мажмуаси” туркумида нашр этилган “Хочу увидеть твои глаза” китоби йил чорагининг “Энг яхши китоби” деб тан олинди. Мазкур асар Россиянинг  қатор сайт ва телеканаллари орқали тарғиб қилинмоқда. Ушбу китоб муқоваси таниқли рассом Баҳриддин Бозоров томонидан ишланган.