Ушбу мукофот ёзувчининг Россия Федерациясида чоп этилган “Кўзларингни кўргани келдим”, “Қордаги лола” ва туркум асарлари учун лойиқ кўрилди.
Маълумки, адибнинг умуминсоний ғоялар юксак бадиий маҳорат билан илгари сурилган асарларида муҳаббат мавзуси, миллий қадриятлар, оддий одамлар характери ёрқин тасвирлангани билан ўқувчи диққатини тортади. Айниқса, унинг уруш фожиалари ичида ҳам инсоний туйғулар улуғланган китоблари ҳозирги кунда Европа давлатларида ҳам чоп этила бошлади.
Бугун шу муносабат билан Адлия вазирлигида бўлиб ўтган маросимда мазкур мукофотни ёзувчига вазир ўринбосари Музроб Икрамов топширди.
Ёзувчилар уюшмаси жамоаси ва аъзолари Қўчқор Норқобилни ушбу мукофот билан тақдирлангани учун табриклайди.