Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.
Мазкур форум доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда “China Southern Power Grid International” компанияси ўртасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган қуввати 600 МВт га тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” гидро электр станцияси истиқболли лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда "Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон энергетика вазирлари, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Фозил Маҳмудов ҳамда “China Southern Power Grid International” компанияси раҳбарияти иштирок этди.