Шу муносабат билан соҳада эришилган натижалар ва ислоҳотлар самарасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқарув раиси Баҳром Шарипов, мутасадди раҳбарлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок етди.
Таъкидланишича, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан ташкил этилган.
Ҳозирга кунда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибида 152 та туман ва 13 та ҳудудий “Агропилла” ташкилотлари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган. Туман агропилла ташкилотларига 1 315 та малакали агрономлар ишга қабул қилиниб, уюшма томонидан онлайн бошқарув тизими жорий этилди. Тизим корхоналаридаги 90 нафар мутахассислар Хитойда малака ошириб қайтишди.
Шунингдек, 2020-2021 йилларда жами 10,2 минг гектар яроқсиз тутзорлар реконструкция қилинди. Тизимдаги 22 та тутчиликка ихтисослашган хўжаликда 2021 йилда 95,9 млн. туп тут кўчати етиштирилган. Бу 2020 йилга нисбатан 31,6 млн. тупга (49 фоиз) ошган.
Натижада тут кўчати импортига тўлиқ чек қўйилиб, республикада тут кўчатига бўлган талаб тўлиқ қопланиб, 100 фоиз маҳаллийлаштирилди.