Талабалар заводнинг масъул ходимлари томонидан “Ўзбекистaн GTL” бўйлаб ташкил этилган экскурсияда заводнинг марказий лабораторияси, Административ бошқарув маркази, физик-кимёвий таҳлиллар маркази, нефт маҳсулотларини мотор усулида синаш лабораторияси ва “Шўртан газ-кимё” мажмуасида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди.
“Ўзбекистaн GTL” заводининг Aдминистратив бошқарув марказида “Янги Ўзбекистон” талабалари учун алоҳида хона ажратилади. Талабалар бу ерда амалий машғулот ўташлари мумкин бўлади. Бунинг учун барча шароитлар яратилади.