Корея Республикаси Президенти жаноб Мун Чжэ Иннинг 2019 йил апрель ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича ташкил этилган гуруҳларга Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазирининг янги тайинланган ўринбосари На Синг Шик ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов ҳамраислик қилди.
Пандемия ва жаҳон инқирозининг ҳар икки мамлакат иқтисодиётларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кун тартибида муҳим ўрин эгаллади. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, таълим, АКТ йўналиши, саноатни рақамлаштириш, сув таъминоти, электромобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш соҳаларида йирик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кечикишлар хавфини камайтириш учун яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш механизмлари муҳокама қилинди.
Томонлар Корея бизнесининг Ўзбекистонда ишлашга қизиқиши ортиб бораётганидан далолат берувчи инвестициявий ҳамкорлик динамикасини юқори баҳоладилар. Умумий қиймати қарийб 3,4 миллиард долларга тенг бўлган олдиндан келишилган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Ўзаро савдо ҳажмининг ҳам ўсиши қайд этилди. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Кореяга экспорт қилинган маҳаллий маҳсулотлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга ошди.
Томонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Корея бозорига чиқишини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Ўзбекистон ва Корея ўртасида Эркин савдо тўғрисида битимни тузиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Корея томони ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонга ёрдам беришда давом этиши маълум қилинди.
Музокаралар якунида қўшма лойиҳалар ва дастурлар ижросини жадаллаштириш бўйича навбатдаги тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар чоракда маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон - Корея Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди
Олий ва юқори даражадаги икки томонлама тадбирлар давомида Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш бўйича Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши видеоконференция шаклида ўтказилди.
Чирчиқда юк машинасининг ярим тиркамаси ажралиб кетиб, хонадонга урилди
- Миллий гвардиянинг вазифа ва ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда
- Дам олиш кунлари 22:00 дан 09:00 гача меъёрдан ортиқ шовқин чиқариш тақиқланди
- Чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди
- Маданий меросни асраб-авайлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди
- Сирдарёда рейд вақтида экологик инспектор ҳалок бўлди
- Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади