Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Покистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Афтаб Аман Қурайший бошчилик қилди.
Ўзбекистон - Покистон кўп қиррали ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация алоқаларини чуқурлаштиришга томонлар манфаатдорлиги билдирилди. Минтақавий масалалар, биринчи навбатда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ҳамда инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги халқаро конференциясида Покистон томонининг олий даражадаги иштирокининг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Маслаҳатлашувлар доирасида умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.