Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги муносабатларни амалий мазмун билан бойитиш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши муҳокамаларнинг асосини ташкил этди.

Ўзаро савдо айланмаси барқарор ўсишда давом этаётгани, Европанинг етакчи компания ва банклари билан юқори технологик ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани, бунда “GSP+” тартиби сифатли ўзбек товарларини Европа бозорига экспорт қилишнинг рағбатлантирувчи омилига айлангани таъкидлаб ўтилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишда парламентлар имкониятларидан фойдаланишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон” Парламент ҳамкорлиги қўмитаси доирасида ташкил этилган мулоқотнинг ўрни муҳимлиги қайд этилди.

Айни пайтда Олий Мажлис Сенати билан йўлга қўйилган Европа Иттифоқининг “Inter Pares” – “Парламентлар ҳамкорликда” лойиҳасининг бориши юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидлашжоиз, “InterPares” – ЕвропаИттифоқинингпарламентаризмнимустаҳкамлашбўйичаглобалдастурибўлиб, Демократиявасайловгакўмаклашишхалқароинститути (IDEA) томониданЕвропаИттифоқигаҳамкормамлакатларпарламентларинингэксперткўмагидаамалгаоширилади. МазкурлойиҳаМарказийОсиёдавлатлариорасидаайнанягонаҳамкорсифатидаЎзбекистонпарламентибиланйўлгақўйилиб, Венгрия, Германия, Кипр, Литва, Словакия, Франция, Чехияҳамкордавлатларҳисобланади.

Томонлар лойиҳани самарали амалга оширишнинг устувор жиҳатларини бирма-бир муҳокама қилиб, амалий мулоқотнинг ҳар бир таркибий, яъни молиявий назорат, гендер тенглик масалалари, ёшлар парламенти, электрон парламент йўналишида ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан келишиб олдилар.

Шунингдек, мулоқот давомида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш, барқарор ривожланиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва БРМга эришиш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда Европа Иттифоқи ҳамда унинг ихтисослашган идоралари билан муносабатларни фаоллаштиришга келишиб олинди, деб хабар беради, Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.